“MohiDil шифо мед” 2018 йил май ойида ташкил топган ва 939400 рақамли лицензияга эга. Бизнинг клиникамиз Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Мангит шаҳрида жойлашган бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича хизмат кўрсатади: тиббий диагностика, даволаш ишлари ва физиотерапевтик муолажалар. Шунингдек клиникамизда гастроэнтеролог, эндокринолог, терапевт, кардиолог, гинеколог, педиатр ва озонотерапевт каби мутахассисларимиз мижозлар учун хизмат кўрсатиб келишмоқда.