+998 61 515 34 44 +998 99 072 05 00

info@mohidilshifomed.uz

Коракалпогистон Республикаси Амударё тумани Мангит шахри Шифокорлар кучаси рақамсиз уй

Озонотерапия

Асосий > Хизматларимиз > Озонотерапия

Юз дардга даво

Инсон табиат қўйнида яшаб, мехнат қилади, ижод этади ва насл қолдиради.Табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган наботот олами, инсонни тўйдиради, кийинтиради, унга харорат бағишлайди, хавони мусаффо қилади. Агар наботот оламида мавжуд бўлган микроэлеменлар (унсурлардан) бирор тури етишмаса инсон организмида турли хасталикларнинг келиб чиқишига шароит туғилади. Шу билан бир қаторда аьзо ва тўқималарда О2 етишмаслиги хам турли хил хасталиклар келиб чиқиши бактериялар, вируслар хар хил паразитлар ва хаттоки хавфли ўсимталарнинг ривожланиши учун яхши шарт – шароит пайдо бўлиши мумкин.

Шифокор бемор дардига даво топишнинг минг хил йўлларини қидиради ва энг мақбули, самаралисини танлайди.Ана шундай даво чораларидан бири – ОЗОНОТЕРАПИЯ. Бу атамани баъзилар илк маротаба эшитаётган бўлиши мумкин. Бироқ у жахон тиббиётига яхши таниш ва юртимиздаги энг йирик марказий шифохоналарда хам кенг қўлланилмоқда.

Муолажа нима учун керак?

Озон ( О3 ) кислороднинг фаол шакли хисобланиб унинг суюқликда эрувчанлик хусусияти кислородга нисбатан бир қанча маротаба юқоридир. Озон гази бактерия, вирус ва замбуруғларни нобуд қилади, хатто тикланувчи жараёнларни хам кучайтиради, тўқималарда кислород етишмовчилигига бархам беради, ёғ захираларини қувват (энергия) оширшга жалб қилади. Антибиотиклар ихтиро қилинмаган бир пайтда, шифокорлар юза яраларни озон билан даволашган. Бир қанча ўн йиллар аввал эса озон вена, мушак ичига хамда тери остига иньекция шаклида ишлатила бошланган.

ОЗОНОТЕРАПИЯ бу – озон гази ёрдамида олиб бориладиган муолажа туридир. Озон гази турли касалликларни даволаш, олдини олиш билан бирга қон айланишини яхшилайди, бутун организмни хужайра даражасида тозалайди, унинг химояловчи функцияларини мустахкамлайди, моддалар алмашинувини фаоллаштиради, тўқималар ва хужайраларни (О2) кислород билан тўйинтириб, кислород танқислиги сабабли юзага келадиган касалликларнинг олдини олади.

Қайси касалликларда қўлланилади?

Озонотерапия тиббиётнинг кўплаб йўналишлари: жаррохлик, акушерлик ва гинекология, терапия, иммунология, неврология, ЛОР, ревматология, пульмонология, гастроэнтерология, эндокринология ва косметологияда ўз ўрнини топди. Шунингдек, юқумли ва тери - таносил касалликларини даволашда хам жуда самарали усул хисобланмоқда. Кўп кузатиладиган мавсумий касалликлар – грипп, бронхиал астма, аллергия каби касалликларни даволашда озонотерапия инфекция ўчоғини тезроқ бартараф этишга ёрдам беради. Мутахассислар жигар фаолиятини тиклаш, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларини самарали даволаш, гастрит касаллигида хам озон гази амалиёти яхши қўл келади деб бахолашмоқда. Томирга юборилувчи тури, хатто хомиладор аёлларда хам қўлланилиши мумкин. Хомиладорликни бошланишида юзага келадиган токсикоз ( ранний токсикоз) холатларида яхши самара беради. Озонли муолажа даволаниш муддатини сезиларли даражада қисқартиради, айрим дори воситаларини қабул қилишга хожат хам қолдирмайди. Бир неча маротаба ўтказилган озонотерапиядан сўнг беморнинг ахволи яхшиланади. Артериал қон босими меъёрий холатга келиб, атеросклероз ривожланиши, юрак ишемик хасталиги ва миокард инфаркти касаллигининг олди олинади. Қон томирларининг эластиклиги ортади, тромб хосил бўлиши эхтимоли сезиларли даражада камаяди. Озоннинг ажойиб хусусиятларидан бири- у майда томирларгача етиб боради.Танадаги барча хужайраларнинг қон билан ва кислород билан таъминланишига шароит яратади. Озонли муолажа бачадон миомаси, бачадон бўйни эрозияси, урогенитал хламидиоз, трихомониаз, трихомониаз, герпес каби касалликларни даволашда хам кутилган натижани беради. Токсикозни енгиллатиш, хомилага озуқа моддаларини яхшироқ етказишда хам озонотерапияга мурожаат қилиниши лозим. Фақат геморрагик инсульт, алкоголдан захарланиш, озон газига аллергия, (наслий гемолитик анемия) каби касалликлар мавжуд бўлганида мазкур амалиёт мутахассис тавсияси ва назорати асосида амалга оширилиши лозим.

Озонотерапия косметологияда

ЮЗ ТЕРИСИНИ ТАРАНГЛАШТИРАДИМИ?

Замонавий косметология ва дерматологияни озонотерапиясиз тасаввур қилиш мушкул.Ушбу муолажа жаррохлик амалиётини қўлламай туриб терини ёшартириш, унинг таранглигини таъминлашга хизмат қилади. Ажинлар (тери осилиб қолиши хам) тўқималарнинг кислородга етарлича тўйинмаслигидан келиб чиқишини хисобга олсак, озонли иньекциялар ахамиятини сезиш қийин эмас. Косметологияда терини таранглаштириш учун тери остига юборилувчи озонли иньекция қўллаш, озонли ёғ билан уқалаш яхши самара беради. Озонли хуқналар ичакни тозаловчи ва юз терисини таранглаштирувчи амалиётнинг ажралмас қисми хисобланади.

Амударё туманидаги “ MohiDil ” хусусий шифохонасида кўпгина беморларнинг дардига шифо бўлиб келаётган етук малакали мутахассислар томонидан сизга баён этмоқчи бўлган юз дардга даво – Озонотерапия муолажалари қўлланилмоқда.

Азиз фуқаролар ўз саломатлигингизни сақлаш йўлида замонавий табобатнинг янги технологияларидан самарали фойдаланинг.